Самарқандлик фирибгар 6 кишини алдаб, 56 млн сўм ва 18 400 долларни ўзлаштирди

Ўзбекистон 12 Август 2015 3218

Самарқандлик 30 ёшли Муҳаммад Юсуфжонов 6 киши алдаб, уларнинг пулларини ўзлаштиргани учун суд қилинди. Бу ҳақда “Огоҳ” газетаси ёзмоқда.
Юсуфжон ўз “ўлжа”ларини турли баҳоналар билан лақиллатган. Айримларга фарзандларини олийгоҳга киритиб қўйишни, бошқаларга машина олиб беришни ваъда қилган. Тошкентлик Мақсуджон Алёровга эса Чилонзордан уй олиб беришига ишонтириб, унинг 56 млн сўм пулини олган ва қайтиб у билан кўришмаган.
Алданганлар тўпланиб, фирибгарнинг устидан арз қилишгач, у қўлга олиниб, судга топширилди. Унинг жабрланувчиларга етказган зарари 56 млн сўм ва 18 400 долларни ташкил қилгани аниқланди.

Кўпроқ янгиликлар