Шимолий Корея Бош вазирининг биринчи ўринбосари Чхве Ёнг Гон отиб ташланди. Бу ҳақда Кореянинг «Ёнхап» агентлиги хабар тарқатди.

Агентлик манбасининг маълум қилишича, бунинг сабаби ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.

Қўшимча қилинишича, Чхве Ёнг Гон мамлакат сиёсатига қарши бўлиб келган. Бу борада буйруқни эса шахсан Ким Чен Иннинг ўзи бергани ҳақида маълумотлар бор.

Эслатиб ўтамиз, май ойларида КХДР мудофаа вазири Хен Ёнг Чхолнинг отиб ташлангани тўғрисидаги видео интернетда пайдо бўлган.

Кейинроқ Шимолий Корея расмий равишда вазирнинг ўлими ҳақида хабар бериб ўтганди.