Sky Sport Italia: Жеко "Рома" билан шартнома имзолади

Спорт 12 Август 2015 1847

"Манчестер Сити"нинг босниялик ҳужумчиси Эдин Жеко Римнинг "Рома" жамоасига ўтди. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри аккаунтида ёзилган.

Футболчининг тақдимоти 13 август куни ўтказилиши кутилмоқда.

Шартноманинг бошқа жиҳатлари ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар берилмаган.

Бироз олдинроқ, римликлар бу 29 ёшли футболчи учун 23 млн евро таклиф қилишаётгани ҳақида хабар берилганди. У "Рома" билан 5 йиллик шартнома имзолаши ва йилига 4,5 млн евро маош олиши айтилган.

Маълумот учун, Эдин Жеко ўтган мавсумда "шаҳарликлар" сафида 22 ўйинда иштирок этиб, 4а гол урган ва 3та голли узатма муаллифига айланган.

Кўпроқ янгиликлар