Япониянинг Subaru автомобиль ишлаб чиқарувчиси Россиядаги 4280та автомобилни хавфсизлик ёстиқчасидаги носозлик туфайли қайтариб оладиган бўлди, дейилади Росстандарт агентлиги хабарида.

Қайтариб олинаётган автомобиллар қаторидан 2004-2007 йилларда сотилган Росстандарт агентлиги сайтига жойланган рўйхатдаги Impreza, WRX ва WRXSTI моделлари ўрин олган.
Ушбу носозлик Takata Corp компанияси томонидан ишлаб чиқилган хавфсизлик ёстиқчаларининг газ генераторлари ичига суюқлик тушиб қолишидан келиб чиқаётгани тахмин қилинмоқда.

Россия ҳудудида ўз заводига эга бўлмаган Subaru жорий ярим йилликда мамлакат бозорида 3542 дона автомобиль сотишга эришиб, ўтган йилни кўрсаткичнинг 57 фоизига эриша олди. Бунга Россия автобозоридаги барча сотувларнинг 36,45 фоизга камайгани асосий сабаб бўлган.

Айни пайтда, Subaru Хитойдан 2012-2014 йилларда сотилган 74.036 дона автомобилни двигателида келиб чиққан носозлик туфайли қайтариб олди, дея хабар тарқатган Синьхуа ахборот агентлиги.