Ўзбекистон олий суди ва БМТ тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги соҳасидаги ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳри ва вилоятидаги 8та фуқаролик ишлари бўйича судларда E-Sud ахборот тизими жорий қилинмоқда. Бу ҳақда Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов баёнот берди.

Унинг сўзларига қараганда, апелляция, кассация судлари ва назорат инстанциялари учун қўшимча дастурий таъминот ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда.

“Ушбу дастур фуқароларга электрон суд хизматларини тақдим этиш ишини осонлаштиради. Тегишли манзилда шахсий кабинет очган фуқаро шахсий иши бўйича ўзгаришларни кузатиб бориши мумкин бўлади. Ҳужжатлар топширилганда тизим минимал миқдордаги ҳужжатлар тўпламини сўрайди. Мурожаатлар маълумотлар базасига келиб тушади, у ердан эса судьялар ва суд ходимларига етказилади”, – тушунтириб ўтди Одилов.