Ўзбекистон Президентининг 2013 йил 25 февралдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2016 йил Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2015 йилнинг 17-23 август кунлари Тошкентда регби спорт тури бўйича мураббийлар учун ўқув-амалий семинар ташкил этилади.

Мазкур семинар Олимпия бирдамлиги дастури асосида ташкил этилиб, Халқаро Регби федерацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Республика регби федерацияси ҳамкорлигида ўтказилади. Мазкур семинарда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келган мураббийлар назарий ва амалий билимларини янада бойитади.

Ушбу семинарга Халқаро Регби федерациясининг етакчи экспертлари Гейт Жалажел (Иордания) ва Николай Ватушкин раҳбарлик қилади. Семинарнинг очилишига бағишланган тадбир 17 август куни соат 10:00да футбол бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабида ўтказилади.