Туркия “ИШИД” билан курашиш учун АҚШга ўз объектларига киришни кенгайтирди

Жаҳон 12 Август 2015 1929

Вашингтон Анқара билан Сурия шимолида Туркия чегараси бўйлаб хавфсизлик ҳудудига асос солиш ҳақида келишмаган, деб айтди 11 августда матбуот анжуманида АҚШ Давлат департаментининг расмий вакили Марк Тонер.

“Англашимизча, Туркия “ИШИД”га қарши ҳаво операцияларини кўпайтириш учун АҚШга турк объектларига киришни кенгайтирди. Бизлар хавфсизлик ҳудуди ҳақида гаплашмаганимизни аниқ айтамиз”, деб айтди Тонер ва музокаралар пайтида гап “ИШИД”га қарши курашиш ҳақида кетганини қўшимча қилди.

11 августда Туркия ташқи ишлар вазири ўринбосари Феридун Синирлиўғлу, аксинча, Анқара ва Вашингтон Сурия шимолида хавфсизлик ҳудуди яратиш ҳақида келишиб олганини маълум қилган эди.

“Агар Курдистон ишчи партияси ёки “ИШИД” бу ҳудудга кирса, Туркия ва АҚШ уларга қарши зарба беради”, деб айтган эди Синирлиўғлу. 100 км узунликка ва 45 км кенгликка эга бу ҳудудни ерда Озод Сурия армияси бўлинмалари назорат қилиши айтилган эди.

Кўпроқ янгиликлар