Ҳиллари Клинтоннинг иш юзасидан амалга оширган ёзишмалари мавжуд сервер АҚШ Федерал қидирув бюроси мутахассислари қўлига топширилади, деб ёзади Washington Post нашри Клинтон сайлов компанияси маълумотларига таяниб.

Демократлар партиясидан Қўшма штатлар президентлигига номзоднинг почта ёзишмалари мавжуд бўлган сервер унинг тўрт йиллик давлат котиби лавозимида ишлаган вақтидаги махфий маълумотларнинг ташқарига чиқиб кетиш хавфи мавжудлиги боис ФҚБга топширилади.

Бундан аввалроқ Ҳиллари Клинтон ўз ёзишмаларини АҚШ Адлия вазирлигига тақдим этиши тўғрисида хабар берилганди.

Июль охирида эса Клинтон хоним шахсий почталар орқали махфий маълумотларни юборгани ҳақидаги барча айбловларни рад этган эди.