Халқаро валюта жамғармаси юань девальвациясини “ижобий одим” сифатида баҳолади

Жамият 12 Август 2015 4009

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Хитой миллий банкининг миллий валютани девальвация қилиш тўғрисидаги қарорини ижобий қарши олди, дея хабар берди Reuters ахборот агентлиги.

Халқаро молиявий институт бу юаннинг бозор ҳақиқатларига яқинлашувига олиб келади, деб ҳисобламоқда.

“Хитой айирбошлаш курси мослашувчанлигининг ортиши мамлакат учун жуда муҳим бўлиб, ҳукумат бозор тамойилларини жорий этиши ва жаҳон молиявий бозорига интеграциялашувни тезлаштиришга ҳаракат қилишига тўғри келади”, дейилади жамғарма хабарида.

Кўпроқ янгиликлар