Хитойликлар титан кузовга эга суперкар намойиш қилишди

Технология 12 Август 2015 2400

Хитойнинг Icona автомобилсозлик компанияси 2013 йил илк бор Шанхай автосалонида намойиш қилинган ўзининг кичик серияли Vulcano суперкарининг янги версиясининг расмий суратини намойиш қилди. Машина янги модификацияда карбон элементларга эга титан кузов билан жиҳозланди.

Титандан ишланган “Вулқон” 10 августда эълон қилинди. Шу куни чоп этилган суратларда машинанинг бўялмаган намунаси намойиш қилинди. Энди бир дона нусхада ишлаб чиқарилган машина қизил рангда кўрсатилди.

Автомобилни яратиш билан Toyota, Maserati ва Lancia компаниялари билан ҳамкорлик қилувчи Туриндаги Cecomp кузов ательеси шуғулланди. Кузов элементлари титандан дастаки усулда тайёрланди, уларни яратиш учун ишчилар 1000 соат вақт сарфлашди. Янги машинанинг оғирлиги 1590 кг ни ташкил қилди.

Машинанинг 670 от кучига эга двигателини Scuderia Ferrari’нинг собиқ муҳандиси Клаудио Ломбарди яратди. Двигатель Chevrolet Corvette ZR1 машинасининг 6,2-литрли 8 цилиндрли двигатели асосида ясалди. Мижознинг истагига кўра двигателнинг қувватини 1000 от кучига етказиш мумкин. “Вулқон” 0 дан 100 км/соатгача 2,8 сонияда эришади, максимал тезлиги соатига 354 км ни ташкил қилади.

Суперкар 16 августда АҚШнинг Пеббл-Бич шаҳрида ўтадиган башанглик танловида омма ихтиёрига намойиш қилинади. Шу танловда Icona компанияси Vulcano’нинг дизайни Lockheed SR-71 Blackbird разведкачи самолёти услубида бажарилган такомиллаштирилган версиясини ҳам намойиш қилади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7584 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8443 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50979 Жамият
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 2157 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 2968 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 4403 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 737 Жамият
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ҳиндистоннинг таҳлилий марказлари вакиллари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар