“Единая Россия” партияси Давлат Думасига бўлиб ўтадиган сайлов олдинги федерал кампанияда Россия президенти Владимир Путиннинг образидан фойдаланмайди. Бу ҳақда “Коммерсантъ” нашри ёзмоқда.
“Партия сиёсий вазифаларни мустақил равишда бажаришга ҳаракат қилиши керак”, – деди Кремль вакили.

Партия рўйхатлари бошида унинг раиси Дмитрий Медведев туриши айтилмоқда.
Президент рейтингидан партиянинг сайловлардаги обрўсини кўтаришда фойдаланмаслик ҳақидаги қарор бир неча сабаблар туфайли қабул қилинди. Улардан бири – партиянинг халқ орасидаги мавқеи айрим экспертлар томонидан шубҳа остига олинмоқда, бу ҳолда эса сайло кампанияси президентнинг ўзига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Шунингдек, яқинда президентлик сайловолди кампанияси бошланади ҳамда амалдаги давлат раҳбари бу жараён билан тўлалигича банд бўлади.