“Ўзнефтмаҳсулот” ҳайдовчиларни АЁҚШлар олдида юзага келаётган навбатлардан “хавотирланмаслик”ка чақирди

Ўзбекистон 13 Август 2015 6654

“Ўзнефтмаҳсулот” компаниясининг расмий сайтида пайшанба куни эълон қилинган мурожаатномада ҳайдовчилар Тошкент ва айрим вилоятларда АЁҚШлар олдида юзага келаётган навбатлардан “хавотирланмаслик”ка чақирилди.

“Муҳтарам ҳамюртлар! Айни кунларда республикамизнинг айрим ҳудудларидаги, шунингдек пойтахтдаги баъзи автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида (АЁҚШларда) автобензинга навбатлар кузатилмоқда”, – деб бошланади “Хавотирга ўрин йўқ!” сарлавҳали мурожаатнома.

Материлда таъкидланишича, бу вазият “Ўзнефтмаҳсулот” билан боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли юзага келган:

Компания тез кунларда бензин нархининг яна оширилиши ҳақидаги гап-сўзларни инкор қилди. Шунингдек, Мустақиллик куни арафасида шохобчаларга етказиладиган бензин ҳажмининг қисқариши ҳақидаги мишмишлар ҳам инкор қилинди: “Байрам арафасида ва ундан кейин АЁҚШларга автобензин белгиланган ҳажмларда ва ҳатто ундан ҳам кўпроқ етказилади”.

Бундай мишмишларнинг тарқалиши туфайли автомобиль ҳайдовчилари олдиндан кўп миқдорда бензин сотиб олишга ҳаракат қилмоқда, бунинг натижасида айрим шохобчаларда ёқилғи етказиш билан боғлиқ муаммолар келиб чиқмоқда. Бундан ташқари, компания бензин захирасини уйда ёки гаражда сақлаш хавфли бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Мурожаатномада вазиятни барқарорлаштириш учун компания нефтни қайта ишлаш заводларида автобензин ишлаб чиқариш миқдорини мумкин қадар кўпайтириш, шу жумладан четдан қўшимча миқдорда углеводород хом ашёсини келтириш ва истеъмолчиларни автобензин билан тегишли миқдорда таъминлаш юзасидан барча зарур чораларни кўраётгани таъкидланди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34317 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72588 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10588 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136849 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 240 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1015 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 553 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 732 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар