Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 2015 йил 30 июлдаги фармойишига мувофиқ, жорий йилнинг 15-16 октябрь кунлари Тошкентда XI Ўзбекистон халқаро пахта ярмаркаси бўлиб ўтади.

Давлат раҳбарининг ташаббуси билан ушбу йирик пахта форуми ҳар йили юксак савияда ташкил этилмоқда. Бунга бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда мамлакатимиз пахта саноатини таркибий ўзгартириш бўйича янги серҳосил ғўза навларини яратишдан тортиб, халқаро талаблар асосида тола тайёрлаш, ишлаб чиқариш, уни сақлаш, сифатини стандартлаштиришни ташкил этишгача бўлган барча жараёнларни ўз ичига олган комплекс хусусиятга эга чора-тадбирлар туфайли эришилмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон жаҳон пахта бозорида етакчилардан бири ҳисобланади. “Ўзпахтасаноат” уюшмаси таркибида 98 пахта тозалаш заводи, чигитни экишга тайёрлаш бўйича ихтисослаштирилган цехлар, таъминот тармоқлари ва бошқа ёрдамчи бўлимларни бирлаштирувчи 13 ҳудудий акциядорлик жамияти фаолият юритмоқда. Уларнинг изчил модернизация қилиниб, техник ва технологик янгилаб борилаётгани ҳар йили 3 миллион тоннадан ортиқ пахта тайёрлаш ва пахтани қайта ишлаш натижасида йилига 1 миллион тоннадан зиёд тола, 1,6 миллион тоннага яқин чигит, 80 минг тонна линт ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини бермоқда.

Селекция ва сифатни назорат қилиш ишларини такомиллаштириш бу борада муҳим омил ҳисобланади. Чунончи, сўнгги йилларда мамлакатимизда юздан зиёд янги ғўза нави яратилиб, уларнинг 27 таси давлат реестрига киритилган ва айни пайтда мамлакатимиз далаларида етиштирилмоқда.

“Ўзпахтасаноат” уюшмаси ва “Сифат” Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази ҳамкорликда пахта толаси сифатини ошириш мақсадида пахта хомашёси ва тайёр маҳсулотларни таснифлаш тизимини такомиллаштирди. Яқин келажакда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 12 январдаги “2013-2017 йилларда “Сифат” Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш марказини модернизациялаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Uster HVI 1000” юқори унумдор автоматик тизимини жорий қилиш режалаштирилмоқда.

Мамлакат енгил саноати ҳам жадал ривожланиб бормоқда. Ушбу соҳа ҳақли равишда иқтисодиётимизнинг кўп йўналишли ва инновацион жозибадор муҳим тармоғи ҳисобланади. Бугун мазкур соҳада энг замонавий техника билан жиҳозланган 300 тўқимачилик, тикувчилик ва трикотаж корхоналарини бирлаштирган “Ўзбекенгилсаноат” давлат акциядорлик компанияси самарали фаолият кўрсатмоқда. Ушбу корхоналар орасида хорижий инвесторлар иштирокида ташкил этилган қўшма корхоналар ҳам кўп.

“Ўзбекенгилсаноат” давлат акциядорлик компанияси маълумотларига кўра, мамлакатимизда 2020 йилга қадар енгил саноат тармоғида қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ саксондан зиёд лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Бунинг учун 2015-2020 йилларда тўқимачилик ва енгил саноатни ривожлантириш дастури ишлаб чиқилди. Дастурнинг ҳаётга татбиқ этилиши етиштирилаётган пахта толасини мамлакатимизда қайта ишлаш даражасини 60 фоизга етказиш ва енгил саноатнинг экспорт салоҳиятини 1,8 баробардан кўпроқ ошириш имконини беради.

Ўзбекистон халқаро пахта ярмаркаси истиқболдаги вазифаларни амалга оширишда муносиб ҳисса қўшмоқда. Ҳар йили ташкил этилаётган ушбу ярмарка жаҳондаги етакчи ишлаб чиқарувчиларни ўзига жалб қилмоқда, пахта ва тўқимачилик бизнесида ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашмоқда. Масалан, 2005 йилги пахта форумида дунёнинг 30 мамлакатидан саноат ва савдо фирмаларининг 170 вакили иштирок этган бўлса, 2014 йилда 50 га яқин давлатдан мингдан ортиқ компания ва фирмалар вакиллари қатнашди. Форум якунлари бўйича мамлакатимизда етиштирилган 580 минг тонна пахта толаси ва қиймати 1 миллиард АҚШ долларидан ортиқ тўқимачилик маҳсулотлари етказиб бериш шартномалари тузилди.

Пахта ярмаркасида ҳар йили иштирок этиб келаётган халқаро компаниялар вакиллари ва таниқли экспертлар ишлаб чиқариш ва истеъмол, Ўзбекистон ва жаҳонда савдо ҳамда инвестицион ҳамкорликни кенгайтиришга доир кенг кўламли масалаларни муҳокама этмоқда, Ўзбекистон пахтасининг сифат кўрсаткичлари билан танишиб, уни харид қилиш юзасидан шартномалар тузмоқда. Бундан ташқари, иштирокчилар пахта толасидан фойдаланиш бўйича етакчи халқаро ташкилотлар ва хорижий компаниялар билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятига эга бўлмоқда.

Тадбир нуфузининг муттасил ортиб, иштирокчилар, жумладан, хорижий қатнашчилар сони кенгайиб бораётгани инобатга олинган ҳолда, ярмарка ташкилотчилари унга алоҳида ҳозирлик кўрмоқда. Жорий йилда ҳам ярмарка Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси, “Ўзпахтасаноат” уюшмаси, “Сифат” Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази, “Ўзбекенгилсаноат” давлат акциядорлик компанияси ва бошқа тузилмалар кўмагида ташкил этилади.