2015 йилнинг биринчи ярмида Россияда Coca-Cola’нинг савдоси 1-3 фоизга тушиб кетди

Иқтисодиёт 13 Август 2015 1973

2015 йилнинг биринчи ярмида Россияда Coca-Cola компаниясининг маҳсулотлари савдоси натурал кўринишда 1-3 фоизга тушиб кетди, деб айтилмоқда Coca-Cola’нинг Россия ва бир қатор бошқа давлатлардаги эксклюзив вакили ҳисобланган Coca-Cola Hellenic Bottling Company (HBC)’нинг ҳисоботида.

2015 йилнинг биринчи ярмида Coca-Cola бренди остидаги ичимликларнинг савдоси 0,7 фоизга тушиб кетди. Пасайиш бозордаги беқарор вазият ортида содир бўлди, дейилмоқда ҳисоботда. Компания стратегик қарорлар, хусусан май ойида янги маҳсулот – Coca-Cola Zero’ни истеъмолга чиқаргани ва турли реклама тадбирлари туфайли бундан кўпроқ пасайишга йўл қўймади.

Coca-Cola’нинг бозорнинг шарбатлар сегментидаги савдоси сезиларли ўсишни намоён қилди, бу ўсиш умумий ҳисобда 18,5 фоизни ташкил қилди. Ўсишга асосан компания таркибида бир йилдан бери бўлган “Моя семья” бренди сабаб бўлди. Бу бренднинг савдоси ҳисобга олинмаганда, компаниянинг шарбатлар сегментидаги ўсиши 9,8 фоизни ташкил қилди.

Компанияда таъкидланишича, шарбатлар сегментидаги юқори кўрсаткичлар газланган ичимликлар савдосидаги пасайишни қоплай олмаган.

2014 йилда Coca-Cola HBC’нинг савдоси 1 фоизга ўсган эди.

2015 йилнинг дастлабки 6 ойида умумий тушум 1 фоизга, яъни 3,15 млдр еврогача тушиб кетди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71397 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37179 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21532 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81213 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61909 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 709 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 536 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 559 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 247 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 532 Маданият
Кўпроқ янгиликлар