Сидней шаҳри ҳайвонот боғида яшовчи Гун лақабли фил регби ўйнашни ўрганди. У қўл ўрнига ўз хартумидан фойдаланмоқда. Шунга қарамай, у эпчиллик билан ҳаракат қилмоқда.

Интернет тармоғида оммалашган видео муаллифлари фил регбисини барча тафсилотлари билан намойиш этиш мақсадида экшен-камералардан фойдаланишди. Улардан бири махсус усул ёрдамида Гунга ўрнатилди, бошқаси эса уни ўргатувчи кишига. 

Фил ўзининг спортча муваффақиятларини мамнуният билан намойиш этиб берди. Видео якунида эса Гун ҳайвонот боғи ходимларидан бирининг бош кийимини унинг бошига кийдириб қўйди.