Челябинск аэропортида рейснинг кечикиши туфайли 140 киши ўз манзилига ета олмади

Жаҳон 13 Август 2015 1107

“Уральские авиалинии” авиакомпаниясининг У6 609 рейсини амалга ошираётган самолётининг парвози кечикиши натижасида Челябинскнинг “Баландино” аэропортида кўп миқдорда йўловчилар тўпланиб қолди. Бу ҳақда аэропорт матбуот котиби Елена Ляхованинг сўзларига таянган ҳолда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.

“Йўловчилар маҳаллий вақт билан соат 6:40да учиб кетиши керак эди. Охирги маълумотларга қараганда, рейс соат 12:00га кўчирилди. Самолёт Москвадан учиб келиб, йўловчиларни пойтахтга олиб кетиши керак эди, аммо у ҳалигача “Баландино”га етиб келмади”, – унинг сўзларини келтиради агентлик.
Рейсга 152 киши чипта сотиб олган, шулардан 140 нафари рўйхатдан ўтган. Улар ҳалигача кутиш залида қолмоқда. Аэропорт уларни сув билан таъминлаб турибди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9877 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22786 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45469 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46887 Lifestyle
Сайёҳлар энг кам борадиган давлат номи маълум қилинди
13:42 0 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
13:33 173 Жамият
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 681 Жамият
Кўпроқ янгиликлар