Ҳаммонд: "Эрон сабоғи" Шимолий Корея ядровий муаммосини ҳал этишга ёрдам бериши мумкин

Жаҳон 13 Август 2015 1149

Эрон бўйича эришилган муваффақият бошқа масалалар, жумладан, Корея яриморолидаги ядровий муаммони ижобий ҳал этишда қўл келиши мумкин, дейди Британия Ташқи ишлар вазири Филип Ҳаммонд.

Вазир Пекин университетида икки давлат муносабатларига бағишланган учрашув чоғида “Хитой ва Британия узой йиллар мобайнида сабр ва қатъият билан Эрон ядровий дастури масаласини тўлиқ тинчлик йўли билан ҳал этиш устида иш олиб борди. Бунда АҚШ, Франция, Германия ва Россия билан ҳамкорлар каби ишладик. Ўтган ойда Вена шаҳрида кўптомонлама дипломатиянинг йирик муваффақиятини ўзида мужассам этган келишувга эришдик”, дея қайд этиб ўтди.

Ҳаммонднинг таъкидлашича, агарда Эрон муаммони ҳал этишдаги асосий иштирокчи сифатида ўзини рисоладагидек тутса, мазкур келишув ядровий муаммолар чегарасидан чиқиб, Яқин Шарқ учун ҳам катта ижобий қадам бўлиши мумкин.

Кўпроқ янгиликлар