Криминалистлар бармоқ излари қачон қолдирилганини аниқлай оладиган бўлди

Жамият 13 Август 2015 2696

Олимлар криминалистларга шубҳа остидаги шахс жиноят содир этилган жойда ўз бармоқ изларини қачон қолдирганини аниқлаш усулини ишлаб чиқишди. Мазкур тадқиқот иши тафсилотлари Analytical Chemistry журналида чоп этилди.

Маълумки, инсон териси пальминит кислотаси деб номланган модда ажратиб чиқаради. Айни шу модда ҳам буюмлар сиртида қолдирилган бармоқ излари таркибида мавжуд бўлади. Олимларнин тасдиқлашича, бармоқ изи таркибидаги мазкур кислота миқдори вақт ўтиши билан камайиб боради. Айни шу модда миқдорини аниқлаш орқали криминалистлар жиноят жойида бармоқ излари қачон қолдирилганини аниқлашлари мумкин.

Айни пайтда бармоқ изларининг қачон қолдирилгани билишнинг аниқ муддати 4 кунни ташкил этмоқда. Бироқ олимлар ушбу муддатни 10 кунга қадар узайтириш устида иш олиб бормоқда.

Кўпроқ янгиликлар