Россиялик теннисчи Мария Шарапова Forbes журнали талқини бўйича кетма-кет 11-маротаба дунёнинг энг сердаромад аёл спортчиси бўлди. Шарапова 2014 йилнинг июнидан 2015 йилнинг июнигача давр мобайнида қарийб 30 млн доллар даромад, жумладан 6,7 млн доллар мусобақалардан ва 23 млн доллар ҳомийлик шартномаларидан олди.

Дунёнинг энг сердаромад ўн нафар аёл спортчилари ичидан 7 нафарини теннисчилар ташкил қилмоқда: Серена Уильямс – 2-ўрин (24,6 млн доллар), Каролин Возняцки – 3-ўрин (14,6 млн доллар), Ана Иванович – 5-ўрин (8,3 млн доллар), Петра Квитова – 6-ўрин (7,7 млн доллар), Симона Халеп – 7-ўрин (6,8 млн доллар), Агнешка Радванска 10-ўринни (6 млн доллар) эгалламоқда.