Медведев ҳукумат Россиядаги ички сайёҳликни қўллаб-қувватлашни давом эттиришини маълум қилди

Жаҳон 13 Август 2015 1268

Россия бош вазири Дмитрий Медведев ҳукумат Россия ичидаги сайёҳлик бизнесини қўллаб-қувватлашда давом этишини маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

“Сайёҳлик соҳаси анча тез ривожланиб, сармоялар ва давлат томонидан эътиборни талаб қилади”, деб айтди Медведев сайёҳлик соҳасида 2014 йил учун ҳукумат мукофотларини топшириш маросимида.

Медведев лауретларга юзланиб, уларнинг барчалари ўз йўналишлари бўйича юқори натижаларга эришганларини таъкидлаб ўтди.

Аввалроқ Россия ва МДҲ бўйлаб саёҳат қилган россияликлар сони 2015 йилда ўсгани маълум қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар