Business Insider нашри Дубайни сайёрамиздаги реалликдан энг йироқ бўлган жой деб атади. Бунинг исботи сифатида 17 та банддан иборат рўйхат келтирилмоқда. Хусусан, мақолада айтилишича, Дубай полицияси хизмат автомобиллари сифатида 1,79 млн доллар турадиган суперкарлардан фойдаланади.

Бундан ташқари, Дубайда дунёдаги энг серҳашам меҳмохона Burj Al Arab мавжуд. Маҳаллий меҳмонхоналардаги бир кунлик яшаш нархи кўпчилик одамларнинг бир йиллик даромадидан кўпроқ туради, деб ёзмоқда нашр.

Дубайда, шунингдек, дунёдаги энг баланд иморат “Бурж-Халифа” жойлашган бўлиб, бу иморат 4 та жаҳон рекордчиси ҳисобланади. Шунингдек, Дубайда дунёдаги энг катта аэропорт барпо этилмоқда. Бу ерда сунъий яратилган Пальма оролларини учратиш мумкин.

Рўйхатдан дунёдаги энг катта савдо маркази Dubai Mall ва янада каттароқ ўлчамдаги Mall of The World савдо марказини қуриш режаларига бағишланган бандлар ҳам ўрин олган. Рўйхатга, шунингдек, машҳур Dubai World Cup от пойгалари ҳам киритилган.

Ниҳоят, нашр 24 каратли олтиндан фойдаланиладиган спа-хизматлар, истеъмол қилиш мумкин бўлган олтин қўшилган “Қора бриллиант” музқаймоғи ва 1,3 минг доллардан кўпроқ турадиган “Бриллиантлар умрбод” коктейлини ҳам эслаб ўтган.