АҚШ президенти Барак Обама саратон хасталигига чалинган мамлакатнинг собиқ президенти Жимми Картерга соғайиб кетишни тилади, дея хабар тарқатди Associated Press.

“Мишел ва мен президент Картерга тезроқ ва тўлиқ тузалиб кетишни тилаймиз. Жимми, сен қатъиятлисан ва биз бутун Америка билан биргаликда сени қўллаб-қувватлаймиз”, деди Обама.

Бундан аввалроқ эса АҚШнинг 39- президенти Жимми Картер жигар саратонига чалингани хабар қилинган эди.