Ўзбекистон хорижий инвесторга “Кварц” АЖнинг 75 фоиз акциясини сотмоқда

Иқтисодиёт 13 Август 2015 3755

Ўзбекистон хорижий инвесторга Фарғона вилоятидаги “Кварц” АЖнинг 75 фоиз акциясини сотмоқда. Корхонанинг 24,9 фоизи “Ўзқурилишматериаллар” АК ихтиёрида қолади.

“Ўзқурилишматериаллар” АК сайтидаги маълумотларга кўра, “Кварц” АЖ Марказий Осиёдаги листли рангли, тонировка қилинган ва тобланган ойналар, шиша идишлар ишлаб чиқарувчи энг йирик корхона ҳисобланади. 1975 йилдан ишга туширилган.

Корхона ишлаб чиқараётган маҳсулотлар ички эҳтиёжларни тўла қоплайди ва Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Афғонистонга экспорт қилинади.

Корхонанинг шиша банкалар ишлаб чиқариш цехи йилига 219 млн та банка, 33,6 та шиша бутилка ишлаб чиқаришга мўжлалланган.

Корхонада 1996 йилдан полировкаланган листли ойна ишлаб чиқариш цехи фаолият юритади. 2002 йилда цех Италиянинг “Текинт” фирмаси иштирокида реконструкция қилингандан кейин линиянинг маҳсулдорлиги йилига 10 млн кв метр листли полировкаланган ойнагача кўпайди.

2010 йилда корхона аввал мамлакатга Хитой, Россия, Туркиядан келтирилган бронза шишани ишлаб чиқариш технологиясини ўзлаштириб олди.

Кўпроқ янгиликлар