Ойсимон қилич билан қуролланиб чиққан эркак Пекин кўчаларида ўткинчиларга ташланди, дея хабар берди The Wall Street Journal нашри.

Унинг ақлсиз хатти-ҳаракати натижасида бир хитойлик аёл ҳаётдан кўз юмди, яна бир француз жароҳат олди.

Ҳодиса Хитой пойтахтининг савдо-сотиқ марказидаги Саньлитунь (Sanlitun) кўчасида жойлашган Uniqlo дўкони рўпарасида содир бўлди. Полиция маълумотига қараганда, жиноятчи қилич билан “номаълум сабабларга кўра” икки ўткинчига жароҳат етказган. Жабр кўрганлар тезда шифохонага ётқизилган. Бироқ улардан бири жароҳатлари сабабли ҳаётдан кўз юмган.

Полиция жиноятчини қўлга олган. Маълум бўлишича, у Цзилинь провинциясидан келган 25 ёшли Гао фамилияли шахс бўлган.

Хабарларга кўра, Хитой ҳукумати ички душманларга қарши кураш учун ташқи мудофаа масалаларидан кўра кўпроқ маблағ сарфлайди.