Поветкин допингда ушланган польяк боксчи билан жанг қилади

Спорт 13 Август 2015 1506

Ўта оғир вазн тоифасида иштирок этувчи россиялик боксчи Александр Поветкиннинг навбатдаги рақиби польшалик боксчи Мариуш Вах бўлди. Бу ҳақда “Мир бокса” промоутерлик компанияси матбуот баёнотида маълум қилинди. Боксчилар орасидаги жанг 4 ноябрда Қозондаги “Баскет-Холл” аренасида бўлиб ўтади.

Ушбу бокс кечаси доирасида яна бир россиялик боксчи, биринчи оғир вазн тоифасида Бутунжаҳон бокс уюшмаси талқини бўйича жаҳон чемпиони Денис Лебедев 32 ёшли нигериялик боксчи Латиф Кайоде билан беллашади. Яна бир россиялик боксчи, Халқаро бокс ташкилоти чемпиони камари соҳиби Раҳим Чахкиев британиялик боксчи Олой Афолаби билан муштлашади.   

“Мир бокса” компанияси раҳбари Андрей Рябинскийнинг айтишича, Поветкин дастлаб америкалик боксчи Деонтей Уайлдер билан жанг қилиши режалаштирилган эди, бироқ у билан музокаралар чўзилиб кетгани сабабли оралиқ жанг ўтказишга қарор қилинди.

Поветкиннинг рақиби Вах 2012 йилда Гамбургда Владимир Кличко билан жангдан кейин допинг синовдан ўтганда қонида тақиқланган моддалар борлиги аниқланган. Польяк анаболик воситалар қабул қилганини тан олиб, маълум муддатга боксчилик фаолиятидан четлатилган эди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27925 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14835 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55934 Жамият
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 359 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 384 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1723 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 416 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 462 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 631 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 922 Спорт
Кўпроқ янгиликлар