Россияда АҚШ ва ЕИ фуқаролари учун визаларни бекор қилиш таклиф қилинмоқда

Жаҳон 13 Август 2015 2523

Россияда АҚШ ва ЕИ фуқаролари учун визаларни бекор қилиш таклиф қилинмоқда
Россия президенти Владимир Путинга виза тартибини либераллаштириш бўйича тавсиялар киритилади. Gazeta.ru сайтининг ёзишича, тавсиялар кейинги ҳафта Қримда ўтказиладиган Давлат кенгаши президиумида эълон қилинади.
Ишлаб чиқилган тавсияларда 20 давлат, шу жумладан, АҚШ, Австралия, Европа давлатлари фуқаролари бўлган туристларга мамлакат ичида визасиз 72 соат бўлиш ҳуқуқини бериш кўзда тутилган. Айни пайтда бундай тартиб Россияга сув йўли билан кирган чет эллик туристларга нисбатан жорий қилинган.
Либераллаштириш ишлари Россия орқали Европа ва Осиё фуқароларини назарда тутади. Визасиз мамлакатда бўлишнинг муҳим шарти сифатида туристда авиачипта тиббий суғурта бўлиши кўрсатилмоқда. Имтиёзлар 12 аэропортдан келган хорижликларга тақдим этилади. Булар Москванинг учта аэропорти, шунингдек, Петербург, Екатеринбург, Сочи, Самара, Калининград, Владивосток, Қозон, Хабаровск ва Новосибирск аэропортларидир.
Бундай чора-тадбирларга ТИВ қарши чиқмоқда. Идоранинг таъкидлашича, визасиз тартиб фақат икки томонлама жорий қилиниши керак. Яъни бошқа давлатлар ҳам Россия фуқаролари учун виза тартибини енгиллаштириши шарт. Шу боис Давлат кенгаши фақат ШҲТ, БРИКС ва ЕИИ давлатларига бундай имтиёзларни бериши кутилмоқда.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8721 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42747 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 68985 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40097 Lifestyle
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 31 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 299 Жаҳон
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2013 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 2858 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар