Wikileaks асосчиси Жулиан Ассанжга қўйилган тўрт айбловнинг иккитаси муддати ниҳоясига етгани сабабли олиб ташланди. Бу ҳақда Швеция прокуратураси сайтида маълум қилинди.

“Жулиан Ассанж суддан қочиб, Эквадорнинг Лондондаги элчихонасидан бошпана сўради. Баъзи жиноятларда бўлгани каби, мен ҳам унга қўйилган икки айбловни бекор қилишимга тўғри келди. Афсус билан маълум қиламанки, бизда шубҳа остидаги шахсни сўроқ қилиш имкони бўлмади ва мазкур иш бўйича тергов ишлари амалга ошмай қолди”, деди прокурор Марианна Ню.

Бироқ Ассанж 2020 йилга қадар ҳолатни оғирлаштириш характерига эга зўравонликка оид айбловлардан бири сабабли қидирув остида бўлади.