YouТube портали орқали Квентин Тарантинонинг саккизинчи фильми ҳисобланган “Манфур саккизлик” фильмининг илк трейлери намойиш этилди. Мазкур трейлерда Сэмуэль Л. Жексон, Тим Рот, Майкл Мэдсен сингари кўплаб актёрларни кўриш мумкин.

Картина 2015 йилнинг 13 ноябрь куни жаҳон кино прокатларига чиқади.

Аввалига фильм сценарийси ҳақидаги маълумотлар сизиб чиққани боис Тарантино фильмни тасвирга олишни тўхтатмоқчи эканини маълум қилган эди. Бироқ кейинроқ сценарийни ўзгартиришга қарор қилди.

Бир оз муқаддам эса Тарантино режиссурани бутунлай тарк этмоқчилигини, бу “ёшларнинг иши” эканини маълум қилган эди.