16 август куни Тошкент шаҳридаги City Centre Orzu савдо мажмуаси рўпарасида жойлашган автотураргоҳда ретро автомобиллар кўргазмаси бўлиб ўтади. РЕТРО.UZ автомобилчилар клуби маълумотига кўра, кўргазмада ишлаб чиқарилганига 60 йилдан ошган 20 дан зиёд ноёб автомобиллар намойиш этилади.

“Барча автомобиллар ишчи ҳолатига қадар реставрация қилинган бўлиб, улар янгидек кўринади. Баъзиларининг дивигателларини ҳам ишга тушириб кўриш мумкин. Мавзкур автомобилларнинг ҳар бири кўп йиллик тарихга эга. Ташриф буюрувчилар нафақат автомобилларни томоша қилиб, улар фонида эсдаликка расмга тушишлари, балки ҳайдовчи кабинасида ўтириб, ўзларини ўтмиш даврлардагидек ҳис этишлари, бир олам ёрқин ҳиссиётларга эга бўлишлари ҳам мумкин.

Кириш барча учун бепул!” дея тасдиқлашди кўргазма ташкилотчилари.