Тошкентда Хитой киноси кунлари бўлиб ўтади

Маданият 13 Август 2015 2838

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро комиссиясининг маданий-гуманитар масалалар бўйича кичик қўмитаси баёни ижросини таъминлаш мақсадида, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ташаббуси билан 7-9 сентябрь кунлари Ўзбекистонда Хитой киноси кунлари ташкил этилади.

Хитой киноси кунлари давомида «Самимий севги» (Genuine Love) картинаси режиссёри Шерзод Ёқуб ҳамда фильмда бош роллардан бирини ижро этган актриса Қундуз Зайтаянинг иштирок этиши кутилмоқда. Фильм ўзбек тилидаги субтитрлар билан бирга намойиш этилади.

Бундан ташқари, кино кунлари доирасида режиссёр Цао Баопиннинг «Эйнштейн ва Эйнштейн» (Einstein & Einstein), Вэй Шининг «Паром» (The Ferry), Чеанг Поу-Сойнинг «Маймунлар қироли» (The Monkey King), Вонг Кар-Вайнинг «Буюк уста» (The Grandmaster), Чэн Ганнинг «Чет эллик энага» (When Peking Family Meets a foreign Aupair), Ван Жингуаннинг «Ҳеч қачон ортга қарама» (Never Look Back) фильмлари – жами етти картина ўзбекистонлик томошабинлар эътиборига ҳавола этилади.

Хитой киноси кунлари доирасидаги барча намойишлар Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги киносаройда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Хитой киноси кунлари доирасидаги фильмлар намойиши жадвали

7 сентябрь, душанба
19:00. «Самимий севги» (Genuine Love)

8 сентябрь, сешанба
17:00. «Или дарёси» (Never Look Back)
19:00. «Маймунлар қироли» (The Monkey King)

9 сентябрь, чоршанба
17:00. «Паром» (The Ferry)
19:00. «Чет эллик энага» (When Peking Family Meets a foreign Aupair)

10 сентябрь, пайшанба
19:00. «Буюк уста» (The Grandmaster)

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12201 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66847 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36872 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 326 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 241 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2559 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 699 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 418 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1394 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар