Туркманистоннинг Аҳал вилояти Ак Булгай туманида экспорт ҳамда айни пайтда Туркманистон импорт қилишга мажбур бўлаётган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган янги саноат ҳудудининг қурилиши ишлари бошланди, дея хабар берди «Ватан» радиоси.

Ҳукумат 260 гектар майдонни эгаллаган мазкур ҳудудда 140 та завод қуришни мўлжаллаган. Улар бўёқлар учун қутилардан тортиб, босма платаларгача бўлган турли-туман маҳсулотларни ишлаб чиқаради.

Саноат ҳудуди 10 мингдан зиёд янги иш ўринларининг очилишига туртки беради. Унинг қачон иш бошлаши эса маълум қилинмаган.