Twitter ижтимоий тармоғи шахсий ёзишмалардаги 140та белгили чекланиш бекор бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда компания блогида хабар берилди.

“Биз Android ва iOS мобил иловалари, twitter.com, TweetDeck ва Twitter for Mac учун ўзгартишлар киритишни бошлаймиз. Бу бир неча ҳафта ичида бутун дунё бўйлаб амалга ошади”, дейилади хабарда.

Бундан аввалроқ эса Twitter бош директори Дик Костоло оммавий микроблоглар хизматидаги битта хабарнинг максимал узунлиги узайиши мумкинлигини инкор этмаган эди.