Украина бош вазири Арсений Яценюк Энергетика ва кўмир саноати вазирлигига ноодатий жазирама туфайли электр энергияси танқислигига учраган Польшага энергетик кўмак кўрсатиш бўйича шошилинч чора-тадбирларни амалга ошириш вазифасини топширди.

“Бизга дўст бўлган Польшани қўллаб-қувватлашимиз ва мамлакат энергетика тизимидаги нохуш вазиятни тезроқ бартараф этиши учун ўз ҳамкорларимизга ёрдам беришимиз керак”, деди бош вазир.

Бироқ 12 август куни Украина энергетика вазири украин имконияти Польшага электр энергияси етказиб беришни кўпайтиришга ҳозирча қурбли эмаслигини маълум қилди.

“Биз бугуноқ ёрдам бера олмаймиз”, деди вазир. Унинг масалага ойдинлик киритишича, Буртин ва Добротвор ИЭСлари қишки мавсумга ҳозирлик кўрмоқда. Польша томони эса етказиб берилаётган электр энергиясини яна 200-400 МВтга оширишни сўрамоқда.
Айни пайтда Украина Польшага 600 МВт электр энергияси етказиб бермоқда.