"Манчестер Юнайтед" жамоасининг испаниялик дарвозабони Виктор Вальдес фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин турибди.

Fanatik нашри хабарига кўра, 33 ёшли дарвозабон турклар жамоаси билан шахсий келишувга эришиб бўлган. Эндиликда, "МЮ" ва "Антальяспор" ўртасида трансфер шартномаси тузилиши кутилмоқда.

Футболчининг инглизлар жамоаси билан шартномаси 2016 йилнинг ёзига қадар тузилганди.