Хитой Марказий банки чоршанба куни ҳам юаннинг долларга нисбатан ўртача баҳосини сешанба кунгига нисбатан 1,1 фоизга туширди. Хитой валютасининг АҚШ долларига нисбатан ўртача айирбошлаш курсига кўра, бир доллар 6,3306 юанни ташкил этди. Бу ҳақда China Foreign Exchange Trade System хабар берди.

Бугун эса Марказий банк юаннинг долларга нисбатан ўртача курсини 6,4010 даражасида белгилади ва кечагига нисбатан яна 1,1 фоиз пасайиш кузатилди. Душанба куни юаннинг долларга нисбатан ўртача айирбошлаш баҳосини рекорд даража — 1,9 фоиз (6,1162)га туширганидан сўнг унинг курси пасайишда давом этмоқда.

Хитой ўз валютасини узоқ муддат бир доллар учун тахминан 8,3 юань атрофида кўрсаткичда ушлаб турган эди. 2005 йилнинг ёзидан бошлаб юан мустаҳкамланишни бошлади. 2008 йил кузига келиб эса бир йилча 6,8 даражасида сақлаб турилди. Ўтган 2014 йилда юань энг юқори кўрсаткич — 6,0 даражасига қадар кўтарилди.