Хитойдаги кучли портлаш туфайли келиб чиққан ёнғинни ўчириш ишлари тўхтатилди

Жаҳон 13 Август 2015 4805

Хитой ҳукумати 13 августга ўтар кечаси шарқий соҳилдаги Тяньцзинь порт шаҳрида жойлашган ёнувчи моддалар сақланадиган омборхонада кучли портлаш юз берганидан кейин келиб чиққан ёнғинни ўчириш бўйича ҳаракатлар тўхтатилганини маълум қилди.

Омборхонада ёнғиндан сақлаб қолиш мумкин бўлган мулкнинг аниқ миқдори аниқ эмаслиги туфайли шундай қарор қабул қилинган.

Қайд этилишича, ёнғин ўчоғи бартараф этилган. Ушбу омборхона тегишли бўлган компания раҳбари ҳибсга олинган.

Охирги маълумотларга кўра, ушбу ҳодиса натижасида 42 кишининг ўлими тасдиқланган. Шунингдек, ўнлаб ўт ўчирувчилар бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда.

Портлаш кучли бўлганидан яқин-атрофдаги баъзи турар-жон биноларининг ойнаси синиб, эшиклар илмоғидан чиқиб кетган. Маҳаллий аҳоли портлашдан кейин ер қимирлаганини ҳис қилган

Гувоҳларнинг айтишича, портлаш оқибатида катта оловли шар ҳосил бўлган. Бунга омборхонада сақланган зарарли моддалар сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Портлаган бино ёнидаги автомобиллар ёниб кетган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95028 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46333 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51564 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9277 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20088 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 364 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 436 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 396 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар