13 августга ўтар кечаси Хитойнинг шимоли-шарқида жойлашган Тяньцзинь порт шаҳрида кучли портлаш содир бўлгач, келиб чиққан улкан ёнғинни бартараф этиш чоғида 36 нафар ўт ўчирувчи бедарак кетди. Бу ҳақда China Daily нашри хабар бермоқда.

Тахмин қилинишича, улар такрорий портлашга учраб, ҳалок бўлган.
Шунингдек, 33 нафар ўт ўчирувчи иш вақтида оғир жароҳатлар олишган.

Бироз олдинроқ, бу портлаш ва ёнғин туфайли 42 киши ҳалок бўлгани тасдиқлангани хабар берилганди.

Айни вақтда ёнғин ўчоғи бартараф этилган.

                                                                                                              Бинонинг дастлабки ҳолати