Японияда таътилнинг биринчи куни 45 кмли тирбандлик вужудга келди

Жаҳон 13 Август 2015 2960

Ҳаётдан кўз юмганларни хотирлашга бағишланган анъанавий "о-бон" куни муносабати билан жорий этилган ёзги таътилнинг биринчи кунида 45 километрга чўзилган тирбандликлар вужудга келди, дейилади мамлакат йўл ҳаракати ахборот маркази хабарида.

"О-бон" куни муносабати билан ўзларининг қадрдон қишлоқлари ва оилавий қабристонларига оммавий қайтаётган японияликлар сабабли йирик шаҳарларга элтувчи йўлларда тирбандликлар пайдо бўлган. Сайтама префектурасидаги "Канъэцу" тезюрар йўлида 45 километрлик тирбандлик келиб чиққан бўлса, Япония шимоли-шарқидаги “Тохоку” автомагистралида 35, жанубий Кюсю оролида ҳам 35 километрлик автоқаторлар вужудга келган.

Япон темир йўллар компанияларининг маълум қилишича, "Шинкансэн" тезюрар поездлари учун чипталар чоршанба куни тўлиқ сотиб юборилган. Айни вақтда, авиакомпанияларда ҳам чипталар қолмаган. Бироқ бугун самолётларда бўш ўринлар пайдо бўлган.
Шанба-якшанба куни одамларнинг таътил тугаб, ортга қайтиши навбатдаги тирбандликларни келтириб чиқариши айтилмоқда.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47652 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7749 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18886 Ўзбекистон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:13 715 Жаҳон
Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
19:07 1334 Жамият
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
18:55 822 Жаҳон
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
18:50 758 Спорт
Кўпроқ янгиликлар