Япониялик бақлажон ва бодрингдан “Телба Макс” фильмидаги машиналарни яратди

Жамият 13 Август 2015 2520

Twitter’нинг @Sativa_high никли фойдаланувчиси ўзининг аккаунтида 2015 йилда экранларга чиққан “Телба Макс: қаҳр йўли” фильмидаги машиналарининг бақлажон, бодринг ва тиш тозалагич чўплардан ясалган нусхалари суратини жойлаштирди.

Суратда сабзавотлардан ясалган машиналардан ташқари фильмнинг актёр Том Харди ижросидаги бош қаҳрамони – телба Макснинг ҳайкалчасини ҳам кўриш мумкин. Япониялик ушбу ҳайкалчани нимадан ясалганини маълум қилмаган (шунингдек, ушбу фойдаланувчи бу митти машиналар яратувчиси эканлиги ҳам номаълум).

Японияликнинг ушбу твити 32 мингта “лайк” ва 19 мингта жавоб пости йиғди.

Фойдаланувчи шу тарзда Обон – уч кун давом этадиган марҳумларни эслаш байрамини нишонлашга қарор қилган. Бу байрамда японияликлар столларда марҳум қариндошларининг руҳларига атаб сабзавотлар қолдиришади. Урфга кўра, марҳум аждодлар руҳлари Обоннинг уч куни давомида ўз оиласига ташриф буюради.

Бу байрам буддистлар байрами ҳисобланиб, дам олиш куни ҳисобланмайди. Бироқ кўпгина компаниялар бу кунлар ишламайди.

Кўпроқ янгиликлар