“Наманган ёшлар маркази” учинчи маротаба Давлат гранти ғолиблигини қўлга киритди

Ўзбекистон 14 Август 2015 2281

Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан эълон қилинган грант танловида “Наманган ёшлар маркази” иштирок этиб, “Кексалар ўгити—ёшлар тарбиясининг мустаҳкам  асосидир” номли учинчи бор Давлат грант  танлови ғолиби бўлди. Лойиҳа қиймати 14 млн 300 минг сўм миқдорида бўлди. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги ПҚ-2302-сонли “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ҳамда “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” қарорлари ижросини таъминлаш мақсадини кўзлаган.

Шу билан биргаликда, лойиҳа доирасида ўзининг ҳалол меҳнати билан ҳурмат эътибор қозонган кексаларимиз истиқомат қилаётган маҳаллаларда уларнинг ҳаёт йўлларида кечирганларини ёшларга ибрат ва намуна қилиб кўрсатиш мақсадида интерфаол семинар-тренинглар, давра суҳбатлари, учрашув ҳамда мулоқотлар, уюшмаган ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, кексаларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар орасидаги иқтидорли ёшларни излаб топиш орқали ёшларни келажакда жамиятда ўз ўринларини топишларига кўмашиш мақсадида жойларда кўнгилочар маданий дастурлар, ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиш ҳамда уй юмушларига кўмаклашиш мақсадида ёшлардан иборат тарғибот гуруҳлари шакллантириш, ибратли кексалар иштирокида ток шоу тасвирга олиш режалаштирилган.   

Лойиҳа давомида амалга ошириладиган барча тадбирларда фойдаланиш учун мавзуга оид видеороликлар, слайдлар, тарқатма материаллари, буклетлар ҳамда ўқув қўлланмалари тайёрланади.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70901 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36986 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21401 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80805 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61803 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 132 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 70 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 268 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1187 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 759 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар