“Тахтлар ўйини”ни кўрувчиларнинг юраклари тезроқ ура бошлаши аниқланди

Жаҳон 14 Август 2015 1636

Калифорния университети тадқиқотчиси Брендон Беллинжер машҳур “Тахтлар ўйини” сериалининг қисмларидан бирини томошабинларга қўйиб бериб, Apple Watch учун ўзи яратган махсус илова ёрдамида уларнинг юрак мускуллари қисқаришини текширди. Аниқланишича, жанг саҳнаси чоғида юрак айниқса тез уради.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, Cardiogram иловаси юрак уришидаги ўзгаришларни атрофда содир бўлаётган воқеалар билан қиёслайди. Тажриба давомида Беллинжер 10 нафар кўнгиллига бешинчи мавсумнинг саккизинчи қисмини қўйиб берган. Ушбу қисмда бир қатор қаҳрамонлар фожиали ҳалок бўлади, шунингдек, сюжет билан боғлиқ айрим сирлар очилади.
Синовдагилар қисмни кўришни бошлаганларида уларнинг юраги дақиқасига 84 марта ураётган эди. Бу уларнинг телевизор қаршисига келганига қадар ҳаракатланганлигидандир, кейинроқ эркакларнинг юраги дақиқасига 72 марта, аёлларнинг юраги эса 76 марта ура бошлаган.
Экранда ҳарбий тўқнашувлар тасвирланган ёки ҳаяжонли вазият юзага келганида юрак уриши дақиқасига 92 мартага етган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34847 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73393 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 138099 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 770 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2987 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1740 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2192 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Ла-лига. «Атлетико» бир киши кам бўлиб, мағлубиятдан қутулиб қолди
01:56 1399 Спорт
Кўпроқ янгиликлар