“Тоза ҳаво” тадбирининг биринчи босқичида 120 мингта автотранспорт воситаси текширилди

Ўзбекистон 14 Август 2015 1228

Ўзбекистон вилоятларида 10 августдан “Тоза ҳаво” тадбирининг 2-босқичи бошланди. Тадбирнинг 1-босқичи 10 апрелдан 10 майгача мобайнида ўтган бўлиб, автотранспорт воситаларининг салбий таъсирини камайтиришга қаратилган эди. Тошкент шаҳрида автотранспорт воситалари 10 сентябрдан 10 октябргача вақт мобайнида текширилади.

Ўтказилаётган тадбирлардан мақсад ҳаракатланувчи ифлосланиш манбаларининг давлат назоратини амалга ошириш, автотранспортнинг атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигига салбий таъсирини камайтириш, кенг жамоатчиликнинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш масалаларига эътиборини қаратиш, фуқаролар ва корхоналар томонидан табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги талабларига риоя қилинишини амалга оширишдан иборат. 

Тадбир Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бош бошқармаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитар эпидемиология назорати маркази билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

Автотранспорт воситалари газ-таҳлил қилувчи асбоблар ёрдамида заҳарлиликка ва ишлаб бўлинган газларнинг тутун чиқарилишига текширилади. Ўлчов натижалари далолатномага қиритилиб, олинган натижалар ўрнатилган меъёрлардан ошган ҳолларда аавтотранспорт эгасига нисбатан маъмурий чоралар кўрилади. Камчиликларни бартараф этиш учун тегишли кўрсатмалар берилади. Назорат ўтказилиши давомида автотранспорт корхоналари, техник хизмат кўрсатиш станциялари ва автомобиллар таъмирлаш заводлари текширилишига алоҳида эътибор қаратилади.

2015 йилда “Тоза ҳаво” тадбирининг 1-босқичи якунларига кўра 120 мингта транспорт воситаси, 37 та автотранспорт корхонаси, 16 та ёқилғи қуйиш шахобчаси, 4 та техник хизмат кўрсатиш станцияси текширилди. 

Олиб борилган тадбирлар натижалари автотранспорт воситаларидан ишлаб бўлинган газлардан чиқариладиган заҳарли моддаларни камайтиришга имкон беради.  

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9877 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22786 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45469 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46887 Lifestyle
Сайёҳлар энг кам борадиган давлат номи маълум қилинди
13:42 0 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
13:33 173 Жамият
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 681 Жамият
Кўпроқ янгиликлар