14 августда футбол бўйича Германия чемпионатига старт берилади. Чемпионатни “Бавария” ва “Гамбург” ўртасидаги учрашув очиб беради.

Германия чемпионатининг охирги уч мавсумида чемпионликни “Бавария” қўлга киритди ва жами чемпионатдаги унвонлари сонини 25 тага етказди. Хосеп Гвардиола шогирдлари бу йили ҳам чемпионликни қўлга киритишларининг эҳтимоли катталиги айтилмоқда.
Янги мавсумда қуйидаги 18 та жамоа чемпионлик учун кураш олиб боради: "Бавария" (Мюнхен), "Вольфсбург", "Боруссия" (Менхенгладбах), "Байер" (Леверкузен), "Аугсбург", "Шальке" (Гельзенкирхен), "Боруссия" (Дортмунд), "Хоффенхайм", "Айнтрахт" (Франкфурт--Майна), "Вердер" (Бремен), "Майнц", "Кельн", "Ганновер", "Штутгарт", "Герта" (Берлин), "Гамбург", "Ингольштадт" и "Дармштадт".

Янги мавсумда учта биринчи ўринни қўлга киритган жамоалар 2016/17 йилларда Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида, 4-ўринни эгаллаган жамоа эса саралаш босқичида иштирок этади. Чемпионатда 5-ўринни эгаллаган ва мамлакат Кубогини қўлга киритган жамоалар Европа Лигаси гуруҳ босқичида, 6-ўринни эгаллаган жамоа эса саралаш босқичида иштирок этади. Бундеслигада 16-ўринни эгаллаган жамоа иккинчи бундеслиганинг 3-ўриндаги жамоаси билан бундеслигада кейинги мавсумда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун беллашади.

Германия чемпионатида очколар бир хил бўлганда урилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи 1-мезон, урилган тўплар сони эса 2-мезон ҳисобланади.

Маълумот учун, бундеслигага 1963 йили асос солинган. Биринчи Германия чемпионати 1903 йилда ўтказилган бўлиб, унда “Лейпциг” жамоаси ғолиб бўлган. Турли йилларда Германия/ГФР чемпионатини 29 та жамоа юта олган.