АҚШ вице-президенти Жозеф Байденнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Колин Калнинг маълум қилишича, мамлакат ҳукумати уларнинг санкцион сиёсати нима сабабдан дунёда оммалашмаётганини тушунади, дейилади ТАСС хабарида.

“Бизнинг кўплаб турли соҳаларда санкцияларни қўллашимиз ва у кўпчиликка унча маъқул келмаслиги айни ҳақиқат. Бундан нафақат санкциялар жорий этилаётган мамлакатлар, балки, тўғрисини айтганда, санкцион коалициясидаги ҳамкорларимиз ҳам норозилик билдиришади. Чунки бу ишлар ҳақиқий тўхталишлар билан илгари сурилади”, дея қайд этиб ўтди у.

Вице-президент ёрдамчисининг фикрича, Эрон билан боғлиқ келишув амалга ошмаса, санкцион режимни қўллаб-қувватлаш зарурати ушбу мамлакатга қаратилган сиёсат бўйича сиёсий келишувни барбод қилиши мумкин.