Bloomberg дунёдаги энг оммабоп хабарномалар рейтингини тузиб чиқди

Жаҳон 14 Август 2015 1474

Дунёда энг кўп фойдаланувчига эга хабарнома сифатида Хитойнинг Tecent интернет-гигантига қарашли QQ хизмати бўлди. Айни пайтда ушбу хабарномадан 843 миллион киши фойдаланмоқда.

Иккинчи ўринда ўтган йили Facebook компанияси томонидан 18 миллиард долларга сотиб олинган WhatsApp мессенжери эгаллади. Бугунги кунда ушбу хабарномадан дунё бўйича 800 миллион киши фойдаланмоқда. 700 миллион фойдаланувчи меҳрини қозонган Messenger шахсий ижтимоий тармоғи учинчи поғонани эгаллаган.

Оз вақт ичида катта ўсиш кўрсаткичларини қайд этган WeChat қисқа хабарлар жўнатиш хизмати эса сўнгги чорак (апрел-июнь)да фойдаланувчилар сонини 37 фоизга ошириб, 600 миллионлик натижага эришди. Бу ҳақда унга эгалик қилаётган Tecent компанияси маълум қилган.

Кейинги ўринларни Viber, Line ва Snapchat хабарномалари эгаллаган. Исроилдаги Viber 249 миллион кишига хизмат кўрсатаётган бўлса, Японияда оммалашган Line хизмати 211 миллион фойдаланувчига эга. Ўз-ўзини йўқотувчи суратларни алмашишга мосланган Snapchatдан эса тахминан 100 миллион киши фойдаланмоқда.

Кўпроқ янгиликлар