Deutsche Bank раҳбарияти банк гуруҳи Россияда пул ювганлик ҳамда АҚШ томонидан санкция киритилган давлатлар билан операциялар олиб боргани учун 4 млрд долларга жаримага тортилиши мумкинлигидан хавотирланмоқда, деб ёзмоқда Der Spiegel нашри.

Хусусан, банк гуруҳи бир нечта давлатнинг банк соҳасидаги регуляторлари томонидан бир вақтда жаримага тортилиши мумкин. Манбаларнинг фикрича, Буюк Британия томонидан солинадиган жарима юзлаб миллион еврони ташкил қилиши мумкин.

Жорий йилнинг 2-чорагида Deutsche Bank суд жаарёни билан боғлиқ харажатларга 3,8 млрд доллар ажратиб қўйган. 30 июнгача тўланмаган жарималар миқдори 3,2 млрд долларни ташкил қилаётган эди.

Аввалроқ Буюк Британиянинг молиявий назорат муассасаси пул ювишга қарши қонунчиликнинг бузилиши ҳолати бўйича Deutsche Bank’га қарши тергов бошлаган эди.