Дунёдаги энг кучли седан янада кучайтирилди

Технология 14 Август 2015 3074

АҚШнинг Hennessey Performance тюнинг-ательеси дунёдаги энг кучли седан – 717 от кучига эга Dodge Charger’га мўлжалланган иккита ишланмалар пакетини тайёрлади. Улардан бири 6.2 л ли компрессорли V8 мотори қувватини 805 от кучига, иккинчиси эса 852 от кучига етказади.
Биринчи пакет HPE800 деб номланади. У куч агрегати бошқаришнинг янги блокини, ҳаво фильтрини ва коленвал шкивини ўз ичига олади.
HPE850 пакетига эса, юқоридагилардан ташқари, янги дроссель клапани кирди.
Ушбу пакетлар ўрнатилганда Dodge Charger SRT Hellcat’нинг динамик тавсифи қанақа бўлиши ҳақида маълумот келтирилмади.

 

Кўпроқ янгиликлар