Fox Sports бундеслиганинг илк ўйинини YouTube орқали жонли трансляция қилади

Спорт 14 Август 2015 1098

Fox компанияси YouTube билан порталда Германия бундеслигасининг янги мавсумидаги илк ўйин жонли равишда трансляция қилиниши бўйича келишиб олди.

Бу Fox Sports томонидан илк бор шундай шаклдаги ҳамкорликка қўл уриши бўлади.

Бундеслиганинг илк ўйини 14 август оқшомида "Бавария" ва "Гамбург" ўртасида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 23:30да бошланади. YouTube орқали айнан шу ўйин жонли равишда трансляция қилинади.

Кўпроқ янгиликлар