Маданият ва спорт ишлари, халқ таълими, олий ва ўрта махсус таълим вазирликларининг 2015 йил 30 июлдаги қўшма қарори билан “Ижодкор ёшлар республика танловларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Танловлар болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва ихтисослаштирилган мусиқа-бадиий мактаб-интернатлари ўқувчилари ўртасида ўтказилади.

Низом билан танловни болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари ўртасида, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказиш белгиланди.
Кўрсатилишича, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларининг мусиқа фанлари бўйича танловлари ҳар уч йилда бир марта туман, вилоят ва республика босқичларида ўтказилади.
Танлов номинациялари санъатнинг деярли барча йўналишларини қамраб олган. Биринчи 3 ўринни эгаллаган тақдирланади.