Кучли сув тошқинлари Аргентинанинг Буэнос-Айрес провинциясида сув тошқинларига сабаб бўлди. Бир неча кун ичида 350 миллиметр ёғин ёғди. Август ойидаги жами ёғингарчиликлар миқдори эса ўртача 60 миллиметрни ташкил этади.

Юзага келган табиий офат натижасида 3 киши ҳаётдан кўз юмди, 11 минг нафардан зиёд аҳоли эвакуация қилинди. Ҳудуддаги дарёлар ўз ўзанидан тошиб, жиддий хавф уйғотди.

Жумладан, Арресифес дарёси сатҳи масумий меъёрдан икки баробар баландлаган.

Табиий офатдан провинция шимоли ва шимоли-шарқидаги Лухан, Пилар, Сан Антонио де Ареко, Мерседес, Сальто и Тигре шаҳарлари аҳолиси энг кўп азият чекмоқда.

Синоптикларнинг башоратларига кўра, қуруқ об-ҳаво минтақага ҳафта охирида кириб келади.